Ушбу фан жамиятда қишлоқ хўжалиги, бино ва иншоотларнинг қурилиши ҳамда уларнинг техник холатини назорат қилишда Замонавий геодезик техника ва технологиялардан фойдаланиш, асбобларнинг техник холатини кўздан кечириш, хатоликларни аниқлаш ва бартараф этиш, фойдаланиш соҳалари бўйича қўллаш ва замонавий дастурий таъминотлар билан интеграция қилиш каби масалаларни қамраб олади. Қишлоқ хўжалигида олиб бориладиган геодезик ишларни замонавий услубларда олиб борилиши ва кўп қаватли бино ва иншоотларни қуришда Замонавий геодезик техника ва технологияларни қўллаб юқори самарадорликга эришиш бўйича тушунча ҳосил қилишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Замонавий геодезик техника ва технологиялар” фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Замонавий геодезик техника ва технологиялар” фани мутахассислик фанлар туркумига киради ва геодезия ва геоинформатика магистратура мутахассисликлари йўналишида ўқитилади. Мазкур фан геодезия, олий геодезия, инженерлик геодезияси ва амалий геодезия фанларининг давомий қисми саналиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги космик геодезия ва сунъий йўлдошлар геодезияси фанлари учун замин бўлиб хизат қилади.