Ушбу фан жамиятда қишлоқ хўжалиги, бино ва иншоотларнинг қурилиши ҳамда уларнинг техник холатини назорат қилишда замонавий геодезик асбоблардан фойдаланиш, асбобларнинг техник холатини кўздан кечириш, хатоликларни аниқлаш ва бартараф этиш, фойдаланиш соҳалари бўйича қўллаш ва замонавий дастурий таъминотлар билан интеграция қилиш каби масалаларни қамраб олади. Қишлоқ хўжалигида олиб бориладиган геодезик ишларни замонавий услубларда олиб борилиши ва кўп қаватли бино ва иншоотларни қуришда замонавий геодезик асбобларни қўллаб юқори самарадорликга эришиш бўйича тушунча ҳосил қилишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Замонавий геодезик асбоблар” фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 4-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Замонавий геодезик асбоблар” фани мутахассислик фанлар туркумига киради ва геодезия, картография ва кадастр бакалавриат таълим йўналишида ўқитилади. Мазкур фан геодезия в олий геодезия фанларининг давомий қисми саналиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги инженерлик геодезияси ва космик геодезия фанлари учун замин бўлиб хизат қилади.
- Управляющий: Zoirjon Abdurahmonov
- Управляющий: Aziz Inamov