Мазкур фанда лойиҳаларини ташкил этиш,
барқарор ривожлантириш учун бизнес режа тузишнинг зарурлиги ва инвестиция
лойиҳасини таҳлили қилиш асослари кўрсатиб ўтилган. Инвестиция ва бизнес лойиҳасининг
назарий ва амалий асослари, хусусан маркетинг тадқиқоти олиб бориш, маркетинг
режасини тузиш ва уни самарали технология билан уйғунлигини таъминлаш, ишлаб
чиқариш режаси, молия режасини тузиш, бизнес режани амалга оширилиши учун ишчи
кучи ва кадрлар билан таъминлаш, инвестициядаги таваккалчиликни бошқариш каби
саволлар ушбу қўлланмада ўз ифодасини топган.