«Маркетингни бошқариш» ўқув фани магистрларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндошув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича магистрларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйидаги талаблар қўйилади. Магистр:
- маркетингни бошқаришнинг моҳияти ва мазмуни; маркетингни бошқариш босқичлари; товарларни тақсимлаш каналларини бошқариш; товар, нарх, сотиш ва коммуникация жараёнларини бошқариш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- бозор имкониятларини таҳлил этишни; мақсадли сегментни танлашни; маркетинг чора-тадбирларини ҳаётга татбиқ этишни; товар линияси, савдо маркаси ва ўровини бошқаришни; коммуникация мақсадларини аниқлашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- улгуржи ва чакана савдо каналларини бошқариш; маркетинг ахборотини бошқариш ва бозор талабини баҳолаш; истеъмолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш; товар таклифини позициялаштириш; савдо маркаси соҳасида қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.