Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси. Фанни ўқитишдан асосий мақсад – иқтисодиётни янгилаш ва модернизациялаш шароитида материаллар оқимини бошқариш масалалари бўйича мутахассислар тайёрлашда олий таълимнинг давлат стандартида белгиланган талабларни амалга оширишни таъминлаш ва талабаларда шу соҳада назарий ва амалий профессионал билимини маълум даражада шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга логистика тизимининг назарий концепциясини аниқлаш ва ундан амалиётда самарали фойдаланиш, таъминот ва тақсимлашни бошқариш тўғрисида назарий билимларни чуқурлаштириш, логистикада режалаштириш стратегияси, логистика тизимида транспорт аспектлари ва омборларга жойлаш тизимларини билиш, логистика тизимида баҳолаш методларидан фойдаланиш, логистика харажатларини баҳолаш методлари ва уларни қисқартириш йўлларини излаш, логистика тизимида заҳираларни бошқариш бўйича назарий билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
-логистика фанини ўзлаштиришда логистикага доир турли назарий ва амалий масалаларани ечиш учун қўлланиладиган иқтисодий, иқтисодий-математик ва статистика методларидан фойдаланиш бўйича ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
– логистика тизимининг принциплари ва стратегиясини ҳамда унинг таркибига кирган соҳаларнинг функцияларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
– логистиканинг назариясида ва амалиётида учрайдиган назариядан, самарали қарорлар қабул қилиш методларидан ва усулларидан фойдаланиш бўйича кўникмага эга бўлиши керак;
логистикада занжирини ташкил этиш усулларини ижросини таъминлаш ва уларнинг натижаларидан фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак.
- Manager: Mamasadikov Abror
- Manager: Maksumxanova Azizaxon
- Manager: Shafkarov Baxrom
- Manager: Xolmuratova Guzal
- Manager: Li Marina
- Manager: Isoxujaeva Munira
- Manager: Shanasirova Nodira
- Manager: Xamrayeva Shaxnoza
- Manager: Xoliyorov Umirzok
- Manager: Dustmuxammad Xusan
- Manager: Xushvaktova Xusnobod
- Manager: Xurshida Yakubova