Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси. Фанни ўқитишдан асосий мақсад – иқтисодиётни янгилаш ва модерни­за­циялаш шароитида материаллар оқимини бошқариш масалалари бўйича мутахассислар тайёрлашда олий таълимнинг давлат стандартида белгилан­ган талабларни амалга оширишни таъминлаш ва талабаларда  шу соҳада назарий ва амалий профессионал билимини маълум даражада шакллан­тиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси – талабаларга логистика тизимининг назарий концепциясини аниқлаш ва ундан амалиётда самарали фойдаланиш, таъминот ва тақсимлашни бошқариш тўғрисида назарий билимларни чуқурлаш­тириш, логистикада режалаштириш стратегияси, логистика тизимида транспорт аспектлари ва омборларга жойлаш тизимларини билиш, логистика тизимида баҳолаш методларидан фойдаланиш, логистика харажатларини баҳолаш методлари ва уларни қисқар­тириш йўлларини излаш,  логистика тизимида заҳираларни бошқариш бўйича назарий билим ва кўникма­ларни шакллантиришдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  -логистика фанини ўзлаштиришда логистикага доир турли назарий ва амалий масалаларани ечиш учун қўлланиладиган иқтисодий, иқтисодий-математик ва статистика метод­лари­дан  фойдаланиш бўйича ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

– логистика тизимининг принциплари ва стратегиясини ҳамда унинг таркибига кирган соҳаларнинг функцияларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

– логистиканинг назариясида ва амалиётида учрайдиган назариядан, самарали қарорлар қабул қилиш методларидан ва усулларидан фойда­ланиш бўйича кўникмага эга бўлиши керак;

­ логистикада занжирини ташкил этиш усулларини ижросини таъминлаш ва уларнинг натижаларидан фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак.