Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир соҳа вакиллари учун маълум бир объектнинг географик жойлашуви тўғрисидаги маълумот муҳим аҳамият касб этади. ГАТ бу мавжуд ахборот тизимларининг шундай бир синфики, унда воқеа-ҳодиса, фаолият ёки ундаги тафсилотлар билан бирга уларнинг қаерда мавжудлилигини, яъни тасвирини ҳам ўз ичига олади.

Мазкур курсни ўқитишдан мақсад талабалардан замонавий картграфик дастурлар орқали геодезик ўлчов натижалари, замонавий геодезиянинг рақамли технологияларини маълумотларини қайта ишлаш ва визуализациялашдан, шунинг билан бирга кадастр соҳасини ривожланишинида, давлат кадастрлари ягона тизимини картографик таъминотида замонавий геоинформацион технологиялар орқали карталаштириш каби масалалар ечишда талабаларда билим ва кўникмаларни хосил қилишдан иборат.