Фаннинг ўқитишдан  мақсад – талабаларда каналдаги барча турдаги гидротехника иншоотларидан мўлжалланган мақсадда, турли шароитларда барқарор фойдаланиш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси – талабаларга каналдаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хизматининг тузилишини, каналдаги гидротехника иншоотлар иш режимларини, улардан фойдаланиш жараёнида олиб бориладиган назоратлар, қўлланиладиган назорат ўлчов асбоблари (НЎА), каналдаги гидротехника иншоотлар ва улар таркибидаги элементларининг камчиликлари ва шикастланишларини аниқлаш, уларни таъмирлашни ўргатишдан иборат.