Фаннинг асосий мақсади - талабаларда гидротехника иншоотларидан мўлжалланган мақсадда, турли шароитларда барқарор фойдаланиш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакиллантиришдир.

Фаннинг вазифаси -  талабаларга турли хил гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хизматининг ташкилотлар тузилишини, гидротехника иншоотлар иш режимларини, улардан фойдаланиш жараёнида олиб бориладиган назоратлар, қўлланиладиган назорат ўлчов асбоблари (НЎА), гидротехника иншоотлар ва улар таркибидаги иншоотлар элементларининг камчиликлари ва шикастланишларини аниқлаш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилишни ўргатишдан иборат.