Фанни ўқитишдан асосий мақсад - талабаларда сув таъминоти муҳандислик тизимлари соҳасида объектларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини, ўзгаришини, махсус тасвир-образли белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириб, генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан илмий тадқиқот усули асосида, манба сифатида фойдаланишни мос билим ва малакасини шакллантиришдир.

Фанининг вазифаси – атрофимизда содир этилаётган воқеа ва ходисаларнинг жойлашишини ва боғлиқлигини, ўзгаришини, махсус белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириш, картографик генерализациялаш, тасвирлаш ва хосил бўлган карта ва планларда илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадларида фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш тўғрисида бўлажак мутахассисларга тушунтиришдан иборат.