Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фаннинг мақсад ва вазифалари - тупроқшунослик ва деҳқончиликка оид мумтоз назарий ва амалий тушунчаларни талабалар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, хоссалари ва уларни бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатига баҳо бериш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик жараёнларни, ер ва сув заҳираларидан фойдаланишни хўжалик юритишнинг янги шакллари, бозор иқтисоди муносабатларини назарда тутган ҳолда назарий ва амалий жиҳатдан асослаш.