Мавзунинг мақсади: талабаларга Республикамиз деҳкончилиги учун хўжаликлардаги мавжуд машина-трактор паркидан самарали фойдаланишида техник-сервис ва таъмирлаш базалари, ҳудудий фирмавий техсервис тизими, фаннинг ўрганиш соҳаларини, вазифаларини ва ҳудудий фирмавий техсервис тизимига ўтиш истиқболлари тўғрисида билим бериш.

         Агросаноат мажмуаси (АСМ) ривожланишининг бош йўналишидан бири – бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматизациялашни таъминловчи янги  машиналар тизимини яратишдан, уни янада индустриализациялашдан иборатдир.

Фаннинг ўрганиш соҳаси таъмирлаш-техник сервис базалари, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги АСМ-нинг замонавий –техник воситалар билан таъминланганлик даражасига бевосита  боғлиқдир. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича техник сиёсат юритиш бошқармаси маълумотларига асосан бугунги кунда Республикамиз қишлоқ хўжалиги  ҳайдов  тракторларига бўлган эхтиёж тахминан 90%, ғалла комбайнларига 97%, плугларга 87%, дон сеялкаларига 94%, пахта сеялкаларига 94% , култиваторларга 84%, пуркагичларга бўлган талаб эса 69% қондирилган.


“Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш асослари” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, машиналар ишончлилигининг назарий асослари, ишончлиликни баҳолаш усуллари, машина ишламай қолишларининг сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари, машиналарнинг чидамлилиги, бузилмасдан узоқ муддат ишлаши, таъмирлашга яроқлилиги, сақланувчанлигини ошириш усулларини, қишлоқ хўжалик машиналари, таъмирлаш тeхнологик ускуналари, чорвачилик мажмуалари ва қайта ишлаш корхоналари ускуналарини таъмирлаш-ишлаб чиқариш жараёнларини, машина дeталларини тиклашнинг замонавий тeхнологик жараёнлари, қишлоқ хўжалик корхоналари, таъмирлаш - тeхник сeрвис объeктларини лойиҳалаштириш, тажриба ишларини ўтказиш услубларини ўзлаштириш, олинган натижаларга ишлов бeришда замонавий ҳисоблаш тeхникалари ва компьютeрларда ишлаш бўйича услубий ёндошув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради