Хозирги кунда
маълумотларни бошқариш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар ҳар бир соҳа
фаолиятида кенг тарқалган. Ҳар қандай корхона ёки ташкилотни автоматлаштирилган
маълумотлар тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Барча автоматлаштирилган
маълумотлар тизимлари маълумотлар базасини бошқариш тизимига асосланади. Геоахборот
тизимлари асослари ахборотлар негизида шакллантирилади. Фан геомаълумотлар базасини
яратишнинг назарий асосларини ҳамда амалий услубларини ўрганади. Геоахборот
тизимлари асослари асосий тушунчалари ҳамда улар орасидаги боғлиқлик,
классификацияларга ажратиш, маълумотлар структурасини шакллантириш ва шунга мос
бўлган ахборотлар турини кўриб чиқади.
- Управляющий: Sarvar Abdurahmonov